Энергия тежовчи материаллар ишлаб чиқариш ҳажми 2,5 бараварга ошди

© "Ўзсаноатқурилишматериаллари"Производство энергосберегающих стройматериалов
Производство энергосберегающих стройматериалов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
Oбуна бўлиш
Келаётган икки йил ичида иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқариш ҳажми яна ошириш режалаштирилган. Ушбу мақсадда 3 та корхона қурилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 янв – Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги бир неча йил давомида энергия тежовчи, иссиқлиқ сақловчи материаллар ишлаб чиқариш ҳажми 2,5 бараварга ошди.
Бу ҳақида "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметовга асосан Sputnik мухбири маълум қилмоқда.

Хусусан, 2016 йилда республикада 17 минг тонна иссиқлик сақловчи қурилиш материали ишлаб чиқарилган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 43 минг тоннани ташкил этди, - дейилади хабарда.

Шунингдек, 2022 йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларига жами 12,4 млн долларлик иссиқик сақловчи қурилиш материаллари экспорт қилинган.
© "Ўзсаноатқурилишматериаллари"Производство энергосберегающих стройматериалов
Производство энергосберегающих стройматериалов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
Производство энергосберегающих стройматериалов
Бугунги кунда Ўзбекистонда базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқарувчи 3 та корхона мавжуд бўлиб, уларнинг йиллик қуввати 83 минг тоннани ташкил этади. Мазкур йўналишда энг йирик саноат корхонаси Жиззах вилоятида жойлашган бўлиб, унинг йиллик қуввати 35 минг тоннага тенг.
2022 йилда Тошкент шаҳрида йилига 30 минг тонна базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фойдаланишга топширилди.
2023–2024 йилларда уюшма масъуллигида базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 63,1 млн доллар бўлган 3 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳалар Андижон, Навоий ва Жиззах вилоятларида амалга оширилади. Мазкур инвестиция лойиҳалари ишга туширилгач йилига 95 минг тонна қўшимча қувват яратилади.
Ўзбекистондаги айрим уйларнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилади
Маълумот учун, газобетон, базальт плиталари ва шиша момиғи каби иссиқлик сақловчи материаллар дунёнинг ривожланган мамлакатларида кенг фойдаланилади. Ўзбекистонда иссиқлик сақловчи материалининг уч хили, яъни базальт тоши, шиша момиғи ва пеноплекс турларидан кенг фойдаланилади.
© Sputnik / Кирилл Каллиниковутепление зданий
утепление зданий  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
утепление зданий
Янгиликлар лентаси
0