Ўрмон хўжалигида адашиб қолган айиқ боласи реабилитация марказига топширилди - фото

© Табиат ресурслари вазирлиги Қўнғир айиқ
Қўнғир айиқ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
Oбуна бўлиш
Айиқ боласи ветеринария кўригидан ўтказиш ва вақтинча сақлаб туриш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғи қошидаги реабилитация марказига топширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятида жойлашган “Узун” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан ёлғиз юрган бир бош айиқ боласи топилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар берди.
Қизил китобига киритилган Тянь-Шань қўнғир айиқ турига мансуб бўлган ушбу айиқ боласи онаси уйқуга кетишдан олдин адашиб қолгани тахмин қилинмоқда.
© Табиат ресурслари вазирлиги Қўнғир айиқ
Қўнғир айиқ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
Қўнғир айиқ
Қишнинг ҳозирги совуқ кунларида унинг ёввойи табиатда озуқа тополмай нобуд бўлиши ҳамда браконьерлар овлаши эҳтимоли юқори эканлиги инобатга олиниб, айиқ боласи Тошкент ҳайвонот боғи қошидаги реабилитация марказига топширилмоқда. У ерда айиқ ветеринария кўригидан ўтказилади ва вақтинча сақлаб турилади.
© Табиат ресурслари вазирлиги Қўнғир айиқ
Қўнғир айиқ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
Қўнғир айиқ
Баҳор фасли бошида айиқ боласини “Узун” давлат ўрмон хўжалигидаги табиат бағрига қўйиб юбориш режалаштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0