Ўзбекистонлик боксчи қизлар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

© Ўзбекистон бокс федерациясиЎзбекистон терма жамоаси
Ўзбекистон терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Таиланд пойтахти Бангкокда бўлиб ўтаётган бокс бўйича U 22 Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчи қизлар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Қитъа биринчилигининг қизлар ўртасидаги финал баҳсларида 8 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Улар 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиқишга муваффақ бўлишди.
Натижалар:
олтин медаль: Фарзона Фозилова (-48 кг), Сабина Бобоқулова (-50 кг), Феруза Казакова (-52 кг), Нигина Ўктамова (-54 кг), Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг);
кумуш медаль: Ситора Турдибекова (-57 кг), Азиза Зокирова (-70 кг), Соҳиба Рўзметова (-75 кг);
бронза медаль: Зиёда Ярашева (-63 кг), Саҳобат Ҳусанова (-81 кг).
Эртага йигитлар ўртасидаги финал жанглари ўтказилади. Унда 10 нафар ўзбекистонлик боксчи чемпионлик учун баҳс олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0