Жамият

Тошкентда рўйхатга олинган енгил автомобиллар сони ярим миллиондан ошди

© Sputnik/Рамиз БахтияровОсень в Ташкенте.
Осень в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тошкент шаҳрида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 562,1 минг тани ташкил этмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Тошкент шаҳри аҳолисига тегишли енгил автомобиллар сони ярим миллиондан ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 1 январь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 562,1 минг тани ташкил этмоқда.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг 1 январь ҳолати билан солиштирилганда 94,9 мингтага ошган.
Шу ўринда, ўтган йилнинг декабрь ойида автомобил бозорида фаолликнинг сезиларли пасайишига қарамай, автомобилларнинг умумий савдоси 87% - рекорд даражада ўсишни кўрсатди.
"UzAuto Motors" компаниясининг "Chevrolet Lacetti", "Cobalt", "Damas" ва "Labo" автомобиллари билан шартнома тузишни вақтинча тўхтатиши автомобил бозоридаги фаолликнинг пасайтирувчи омиллардан бири бўлган.
Эслатиб ўтамиз, компания 17 январдан бошлаб аввал тузилган шартномалар бўйича автомобилларни етказиб беришни қайта тиклади. Шунингдек, ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача туширилгани муносабати билан автомобиллар нархи ҳам пасайтирилди.
Янгиликлар лентаси
0