Қисқа муддатда Соледардаги “Артёмсоль” корхонаси қайта тикланади - Пушилин

Oбуна бўлиш
“Артёмсоль” – туз қазиб олиш ва ишлаб чиқариш бўйича Европадаги энг йирик корхоналардан бири.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Соледардаги “Артёмсоль” корхонаси Артёмовск шаҳри озод қилингандан сўнг қисқа муддат ичида қайта тикланади. Бу ҳақда Донецк халқ республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин маълум қилди.
“Артёмсоль”ни аниқ қайта тиклаймиз, бу қисқа муддатда амалга оширилади, бироқ Артёмовск озод қилингандан сўнг”, - деди Пушилиш “Соловьев Live” эфирида.
“Артёмсоль” – туз қазиб олиш ва ишлаб чиқариш бўйича Европадаги энг йирик корхоналардан бири. Донецкнинг Соледар шаҳрида жойлашган. Бу ерда илк туз конлари XIX аср охирида ишлашни бошлаган. “Артёмсоль” қўшма корхонаси 1976 йилда ташкил этилган. Корхона Совет Иттифоқидаги барча тузнинг 40% гача ишлаб чиқарган. Донбассдаги можаролар бошлангунга қадар “Артёмсоль” тузи 22 та мамлакатга етказилган.
Батафсил Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0