Бошланғич синф ўқувчилари учун сифатли таълим қачон бошланиши маълум қилинди

© PulatovЯнги авлод дарсликлари
Янги авлод дарсликлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2023
Oбуна бўлиш
Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов сифатли дарсликлар ва сифатли таълим қачон бошланиши ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Шу йилнинг сентябрь ойидан мактаб ўқувчилари дарс машғулотларини янги дарсликлар билан бошлайди. Бу ҳақда президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бошланғич синф ўқувчилари учун сифатли дарсликлар, сифатли таълим сентябрь ойидан бошланади.

“Тайёргарликка 4 йил вақт кетди. Катта синфлар учун ҳам ҳаракат бошланган. Албатта, бу осон иш эмас. Дуо қилиб турасиз. Бизга ҳозир қўллов керак!”, - деб ёзади у ўзининг Telegram-каналида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишган эди. Қайд этилишича, янги авлод дарсликлари бўйича республика бўйича 14 та тажриба мактаблари танлаб олинди. Янги ўқув йилидан бошлаб ушбу мактабларда янги дарсликлар бўйича таълимни олиб бориш режалаштирилган.
Мазкур мактаблар мисолида мамаклатдаги барча ўрта умумтаълим ўқув муассасалар учун техник ва инфратузилма стандартлари ишлаб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0