Челябинскда Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилиши мумкин

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишГорода России. Челябинск
Города России. Челябинск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхона ходимлари Челябинск вилояти губернатори ўринбосари Иван Куцевляк билан учрашишди.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Челябинск вилоятида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонасини очиш масаласини кўриб чиқиш зарур. Бу ҳақда Россиянинг Челябинск вилояти губернатори ўринбосари Иван Куцевляк маълум қилди.
“Дунё” АА хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхона ходимлари Челябинск вилоятида бўлиб, ҳудуд губернатори ўринбосари Иван Куцевляк билан мулоқот ўтказишган.
Куцевляк Ўзбекистон ҳудудлари ва Челябинск вилояти ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича катта салоҳият борлигини қайд этди.
“Бизда Тошкент шаҳри ва Бухоро вилояти ҳокимликлари билан савдо-иқтисодий, илмий-техник ва ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида битим ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжатнинг яқин муддатда имзоланиши ўзаро муносабатларда муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлайман. Шунингдек, Челябинск вилоятида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонасини очиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудлари билан тўғридан-тўғри авиақатновлар сонини ошириш сингари масалаларни кўриб чиқиш зарур”, - деди у.
Учрашувда шу йилнинг иккинчи чорагида Челябинск шаҳрида "Made in Uzbekistan" маҳсулотлар кўргазмасини ўтказиш таклифи билдирилди.
Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши вақтида Урал минтақаси, шу жумладан, Челябинск вилоятидаги саноат корхоналарига сафарбар қилинган минглаб ўзбекистонликлар хотирасига атаб Челябинск шаҳрида ёдгорлик ўрнатиш масаласи хусусида фикр алмашилди. Вилоят вакиллари бу таклифларга ижобий муносабат билдирди.
Янгиликлар лентаси
0