Элдор Шомуродов Италиянинг “Специя” клубига ўтди

© Ассоциация футбола УзбекистанаЭлдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2023
Oбуна бўлиш
“Специя” футбол клуби Элдор Шомуродовни мавсум охирига қадар "Рома"дан ижарага олди.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Италиянинг "Специя" футбол клубида давом эттиради.
“Специя” матбуот хизмати хабарига кўра, Элдор Шомуродов мавсум охирига қадар "Рома"дан ижарага олинган.
27 ёшли ўзбекистонлик футболчининг ижара суммаси 1,5 миллион евро этиб белгиланган. Янги жамоа таркибида Шомуродов ўзининг одатий "14" рақами остида майдонга тушади.
Маълумот учун, “Специя” Италия А Сериясида 18 очко билан 17-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2020/21 йилги мавсум бошида “Ростов”дан 7,5 миллион евро эвазига Италиянинг “Женоа” клубига ўтган эди. Бунгача у “Машъал” ва “Бунёдкор” клубларида тўп сурган. Генуядаги бир йиллик фаолиятидан сўнг ўзбекистонлик ҳужумчи Римнинг “Рома” клуби сафига қўшилганди.
Янгиликлар лентаси
0