Энг чиройли трамвай йўлининг ёпилиши жиноят иши очилишига сабаб бўлди - фото

© Ilim24Усть-Илимский трамвай
Усть-Илимский трамвай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2023
Oбуна бўлиш
Тайга ўрмонлари орқали ўтган энг тезюрар шимолий трамвой йўлининг ёпилиши маҳаллий аҳоли норозилигига саба бўлди ва Тергов қўмитасининг эътиборини тортди.
ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Россиянинг энг чиройли трамвай йўналиши деб ном олган Усть-Илимск трамвай йўналиши 2022 йилнинг 22 декабрида ёпилган эди.
© Ilim24Усть-Илимский трамвай
Усть-Илимский трамвай   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2023
Усть-Илимский трамвай
Маҳаллий манбаларга кўра, бунга трамвай паркининг ва йўлларнинг эскиргани сабаб бўлган.
© Ilim24Усть-Илимский трамвай
Усть-Илимский трамвай   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2023
Усть-Илимский трамвай
Усть-Илимск трамвай йўлини 1980 йилларда қуриш бошланган ва 1988 йилда битказилган. Трамвай йўналишининг узунлиги 15 км бўлиб у кичик шаҳар марказини шаҳардан анча четда жойлашган саноат зонаси билан боғлаб турган. Оралиқда эса аҳоли дачалари жойлашган бўлган. Совет даврида тузилган режага кўра шаҳар ушбу трамвай йўналиши бўйлаб босқима-босқич ривожланиб бориши керак бўлган.
© Ilim24Усть-Илимский трамвай
Усть-Илимский трамвай   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2023
Усть-Илимский трамвай
Биринчи сонли трамвай йўналиши дарё бўйи ва ҳақиқий Тайга ўрмонлари орқали ўтгани сабабли чиройли манзаралар Россиянинг бошқа шаҳарларидан ҳам сайёҳларни ўзига жалб қилган. Трамвай энг шимолий тезюрар трамвай сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига ҳам кирган.
© Ilim24Усть-Илимский трамвай
Усть-Илимский трамвай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2023
Усть-Илимский трамвай
Трамвай йўлининг ёпилиши маҳаллий аҳоли норозилигига сабаб бўлди. Улар декабрь ойидан буён минглаб имзолар тўплашди ва ҳукуматга кўплаб мурожаатлар йўллашди. Шундан сўнг Россия Тергов қўмитаси бунга эътибор қаратишга мажбур бўлди. Қўмита раҳбари Александр Бастрикин 30 январь куни ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши очилганини маълум қилди.
1/6
2/6
3/6
4/6
5/6
6/6
1/6
2/6
3/6
4/6
5/6
6/6
Янгиликлар лентаси
0