Коронавирус пандемияси яна уч ойга узайтирилди – ЖССТ

© AP Photo / Ng Han GuanМужчина стоит в очереди на тест на COVID в Пекине
Мужчина стоит в очереди на тест на COVID в Пекине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2023
Oбуна бўлиш
ЖССТнинг Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳар уч ойда бир марта йиғилади.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Коронавирус пандемияси яна уч ойга узайтирилди. Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 14-йиғилишида тегишли қарор қабул қилинди.
Қўмита аъзолари СOVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари бошқа респиратор касалликларга нисбатан юқорилигидан хавотирда эканлигини маълум қилди. Қолаверса, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда мазкур хасталикка қарши вакциналар захираси етарли эмас.
Экспертлар хулосасига кўра, дунё бўйлаб оммавий иммунитетни шакллантириш инфекцияни жиловлашга ёрдам беради. Бироқ коронавирус келгусида одамлар ва ҳайвонларда доимий патоген бўлиб қолиши мумкин.
Маълумот учун, ЖССТнинг Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳар уч ойда бир марта йиғилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ Хитой карантин чекловларини олиб ташлагач, ўлим кўрсаткичлари сони ўса бошлаганини маълум қилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0