Ўзгидромет шошилинч ахборот билан чиқди

© Pexels/JACK REDGATEЛужа от дождя
Лужа от дождя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2023
Oбуна бўлиш
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. 31 январь ва 1-2 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ўртаер денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
31 январь ва 1-2 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
31 январь ва 1-2 февралда республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан ёмғир кўринишида бўлади, шунингдек, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 февраль кунлари баъзи жойларда кучли бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлади.
Янгиликлар лентаси
0