Қўшимча электр станциялар қайси вилоятларда ишга туширилиши маълум бўлди

© Министерство энергетики республики УзбекистанВ Навоийской области строится крупная ветроэлектростанция.
В Навоийской области строится крупная ветроэлектростанция. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2023
Oбуна бўлиш
Электр станциялар хорижий компаниялар томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига ишга туширилади.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Бу йил Сирдарё, Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 7 та электр станция ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Мазкур электр станцияларнинг умумий қуввати 2910,6 МВт бўлиб, 1 та ИЭС, 1 та шамол, 3 та қуёш ва 2 та ГЭС ягона электр тармоғига уланади.
Қўшимча электр қувватлари ишга тушириладиган вилоятлар:
Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;
Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси;
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси.
Бу электр станциялар хорижий компаниялар томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилоятида умумий қуввати 13,6 МВт бўлган 2 та гидроэлектр станция ишга туширилади. Шунингдек, Тўпаланг ГЭС модернизация қилинади ва унинг қуввати амалдаги 30 МВтдан 175 (+145) МВтга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йилда 197 мегаваттли 7 та лойиҳа ва 10 та микро гидроэлектр станция ишга туширилиши режалаштирилганни маълум қилинган эди. Шунингдек, келажакда яна 438 мегаваттли 8 та истиқболли лойиҳа ва 50 та микро ГЭС қуриш бўйича ишлар ҳам бошланган.
Ўтган йили умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 7 та янги электр станция ишга туширилган.
Янгиликлар лентаси
0