Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРабота скорой помощи в Москве
Работа скорой помощи в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2023
Oбуна бўлиш
Қўшработ туманида 5 фуқаро овқатдан заҳарланиш (ботулизм) ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Самарқанд вилояти Қўшработ туманида 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хабар берди.
Қўмита хабарига кўра, туманда 5 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиш (ботулизм) ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 24 ёшли фуқаро (эркак) 14 январь куни, 26 ёшли фуқаро эса (аёл) 26 январь куни вафот этган.
Касаллик қайд этилган хонадондаги уй шароитида тайёрланган помидор-бодринг тузламаси ҳамда беморлардан олинган биоматериаллар лабораторияда таҳлилдан ўтказилганда тузлама ва беморлар қусуқ массасидан “ботулизм” қўзғатувчиси аниқланган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0