Исроил Ғазо секторига ҳужум қилди

© © AP Photo / Tsafrir AbayovИстребитель F-16 Fighting Falcon ВВС Израиля.
Истребитель F-16 Fighting Falcon ВВС Израиля.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2023
Oбуна бўлиш
Исроил самолёти Фаластин ракетаси ишга туширилгандан сўнг, Ғазо секторига ҳужум қилди
ТОШКЕНТ, 2 фев – Sputnik Фаластинликлар ракета учиргандан сўнг Исроил самолёти Ғазо секторига ҳужум қилди, дея хабар бермоқда Reuters гувоҳларга таяниб.
“Исроил самолёти фаластинлик жангарилар чегара орқали ракета учиргандан сўнг, Ғазо бўйлаб зарбалар бермоқда”, - дейилади агентлик хабарида.
Мамлакат мудофаа армияси Twitter саҳифасида пайшанба тунда Ғазо секторига ҳужумлар уюштирганини тасдиқлади.

“Айни пайтда ЦАХАЛ (Исроил мудофаа армияси - таҳр) Ғазо бўйлаб ҳужумлар олиб бормоқда”, - дейилади хабарда.

Ўтган ҳафта жумага ўтар кечаси Исроил ва Ғазо сектори ўртасида ракета отишмалари бўлиб ўтди. Бунга Женин шаҳрида фаластинликлар ва исроиллик аскарлар ўртасидаги тўқнашувлар сабаб бўлган, натижада камида 10 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Исроилнинг Жениндаги босқинига жавобан фаластинликлар Қуддусда иккита теракт уюштирди.
Янгиликлар лентаси
0