Артёмовск қуршови махсус операция учун қандай аҳамиятга эга?

© Sputnik / Виктор Антонюк / Медиабанкка ўтишБойцы ЧВК "Вагнер" в освобожденном Соледаре.
Бойцы ЧВК Вагнер в освобожденном Соледаре. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2023
Oбуна бўлиш
Артёмовск истеҳкоми оператив қуршовга олинган ва УҚК ҳар куни юзлаб аскар йўқотмоқда, шаҳар яқин кунларда озод этилиши муқаррар. Ғарбнинг катта ҳарбий ва молиявий ёрдамига қарамай, махсус операция зонасида Украина деградацияга учраётгани кўриниб турибди.
“Бахмут фортеция”сининг оператив қуршаб олиниши Россия кучларининг махсус операция зонасида тактика ва стратегия жиҳатидан ҳукмронлик қилаётгани, Киев режимининг Ғарб томонидан қўллаб-қувватланишининг самарасизлиги, АҚШ ва НАТО қўғирчоқларининг ҳалокатга маҳкумлигини тасдиқлайди.

Артёмовск ва унинг ҳудудидаги бир нечта УҚК бригадалари 1 февралдан буён оператив қуршовда. Россия қўшинлари томондан шаҳарга шимолдан, шарқдан ва жанубдан, Россия артиллерия оловлари томонидан ғарбга йўллар эса тўсиб қўйилган. “Бахмут фортецияси”га захира аскарлари ва ўқ-дориларни жўнатиш анча харажатли ишга айланиб бормоқда. Оккупацияланган гарнизон ҳар суткада юзлаб аскарларидан айрилмоқда ва Артёмовскнинг яқин кунларда озод этилиши муқаррар. Кўп сонли украин ҳарбийлари буйруқсиз ғарбга қараб қочишмоқда ёки асирга тушишмоқда. Киев режимига Ғарбнинг юбораётган жуда катта ҳарбий, молиявий ёрдамига қарамай, УҚКнинг махсус операция зонасида деградацияга учраётганини кўриб турибмиз.
Киев режими жуда кўп куч йўқотаётгани сабаб назорат остидаги ҳудудларида кенг кўламли сафарбарлик ўтказмоқда.
“Бошқа томон” маълумотларига кўра, энг яхши тайёрланган бўлимлар ва оғир қуролларни Украина бош штаби гўёки баҳорда бўлиб ўтадиган қарши ҳужуми учун асрамоқда, Запорожье шимолида захира тўпламоқда. Аслида эса, Россия қўшинлари Запорожье йўналишида олға ҳаракатланяпти, январнинг сўнгги кунларида 160 кв километрдан кўп ва еттита аҳоли яшаш пункталрини озод қилди.
РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кеча Москванинг Украина қўшинларини Россия ҳудуди учун хавфсиз бўлган масофага узоқлаштириш ниятини тасдиқлади. Эҳтимол уларни Польша чегараларига қадар “узоқлаштириш”га тўғри келар.
Пентагоннинг 1 февралда АҚШ қонунчилари учун ўтказган махфий брифингида аниқ баҳо пайдо бўлди: “Украина Қримни қайтара олмайди” (тўртта докладчилар орасида - Мудофаа вазирининг Россия, Украина ва Евроосиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Лаура Купер ва Операциялар бошлиғи, бирлашган штаб генерал-лейтенанти Дуглас Симс бор). Аввалроқ АҚШ армияси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли ҳам УҚК Россия Қуролли кучларини “қувиб чиқариш”га қодир эмаслигини маълум қилган эди.
Американи қайтариб бўлмас йўқотишлар, сафарбар қилинган ресурслар инқирози ва Украинанинг яқин кунларда мағлуб бўлиши аломатлари хавотирга қўймоқда. Пентагон, давлат департаменати ва АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) Американинг ҳарбий ёрдамидан қай тарзда фойдаланганлик ҳақида Киевни ҳисобот бериш кераклигидан огоҳлантирди. Бу босимда соддалик кўпми ёки сурбетлик – номаълум.

Коллектив таҳдид муаммолари

Киев режими учун турли жойлардан йиғилган 140та НАТО танклари Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида вазиятни ўзгартирмайди. Россия қўшинлари ҳар ой ўртача 640 та бронетехникани йўқ қилмоқда.
УҚК бош қўмондони Валерий Залужний Ғарб таъминотининг сифати, етказиш суръати ва сонидан ошкора норози. Киевнинг ҳар бир қарши ҳужум операцияси учун 300 танк, 500 та жанговар пиёда машиналари ва 200 қирувчиларини қўлга киритиш истаги – ҳақиқатдан жуда узоқ. Альянс арсеналлари аллақачон тугаб бўлган.
Масалан, Лондон фидоийларча Киев режимига 30 та AS90 ўзиюрар артиллерия ўрнатмалари бериб юборди. Британия армиясининг ўзи шунча оғир қуролга эга бўлган. Янги пушкаларини Лондон 2029 йилда қўлга киритади, демак Британия хавф остида. Ўз артиллериясини жонлантириш учун, Лондон тезкорликда Жанубий Кореялик К9 Rhunder ва Швециянинг Archer пушкаларини қидирмоқда.
Артиллериядан ташқари Британия УҚК га 14 та асосий жанговар танклари Challenger 2 ни бермоқда ва олдиндан ўзи учун “хавфсизлик зонаси” яратилишини сўрамоқда. Гўёки дунёдаги энг зўр танклар (Т-80, Т-90 ва Т-14 “Армата”) ишлаб чиқарувчилари дунё қуроллари бозорида мутлако талаб бўлмаган ва эскирган Британия машиналари учун овга чиқадигандек. Таъкидлаш жоиз, ҳаттоки анча замонавий бўлган “Леопардлар”нинг бутун Европа парки ҳам- қарийб 2000 та танк – Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида бир йилга қолмай ёниб кул бўлиши мумкин. Кейин навбат В62-12 термоядровий бомбасига эга F-16 қирувчиларигами? Америка ва Европа ёки аламзада ёки Россия билан тўғридан-тўғри урушга бормоқчи.
Дастлаб иқтисодий ҳамкорлик учун яратилган Европа Иттифоқи ўқитиладиган украиналик ҳарбийлар сонини икки баробарга - йилига 30 минг нафаргача кўпайтирмоқчи. Британия 10 000 УҚК жангчиларини тайёрлаган, аммо “шарқий фронт”даги бу мутахассислар бошқаларга қараганда тезроқ таслим бўлишмоқда. АҚШнинг Ғарбий иттифоқчилари 3 февраль куни бўлиб ўтадиган “ҳарбий саммит” учун Киевга келди. Европа Иттифоқининг украиналикларга “Европа орзуси”ни сотишга қаратилган бу янги уриниши НАТО доирасида кучайиб бораётган нифоқни яширмайди - Туркия, Испания ва Греция ўз Леопард 2 танкларини Украинага беришдан бош тортди.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Киевга мағлубиятни тан олишни таклиф қилди. Европада ҳарбий-сиёсий гирдоб чуқурлашиб бормоқда. Ғарблик дипломатлар ўт очишни тўхатиш ҳақида тез-тез гапиришмоқда. АҚШ собиқ мудофаа вазири Робертс Гейтснинг таъкидлашича, тинчлик музокаралари охир-оқибат жанг майдонидаги воқеаларнинг қандай ривожланиши ва можаронинг давомийлигига боғлиқ бўлади.

Сеҳрланган доира. Айни пайтда, Россия стратегик ракета кучлари (РВСН) бу “хоровод”да АҚШ ва НАТОнинг қўлларини диққат билан кузатиб бормоқда - тажовузкорнинг танобини тортиб қўйишга доим тайёр.
Янгиликлар лентаси
0