Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Камқон болалар қандай овқатланиши керак - мутахассис жавоби

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишОрганизация питания в школах
Организация питания в школах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2023
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, бутун дунёда мактабгача бўлган болаларнинг 47,5%и мактаб ёшидаги болаларнинг 25,5 фоизи камқонликка чалинган.
Тиббиёт фанлари доктори Азиза Маҳмудованинг айтишича, кундалик истеъмол қилинадиган маҳсулотларда керакли витамин ва озуқаларнинг етишмаслиги, экологиянинг ёмонлашуви бир қатор касалликлар қатори камқонликка ҳам сабаб бўлади.
Шу сабабли камқон болалар темир моддасига бой маҳсулотлар : қизил гўшт, ловия, қизил гўшт, ловия, нўхат, қорабуғдой унидан тайёрланган нон, қўзиқорин, қуритилган мевалар ва кўкатларни тез-тез истеъмол қилиб туриши керак. Шунингдек, С ва В12 витаминлари ҳам камқонликни олдини олишда фойда беради. Чунки бу витаминларсиз темир қонга сўрилмайди. Эслатиб ўтиш жоизки, ушбу витамин булғор қалампири, брокколи, цитрус мевалар, балиқ, яшил баргли сабзавотларда кўп.
Бундан ташқари, болаларнинг кун тартибини ҳам назоратга олиш мақсақдга мувофиқ. Камқон болалар кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиши, ўртача жисмоний фаолият билан шуғулланиши, бир вақтда ухлаб, бир вақтда уйғониши лозим.

ЖССТ маълумотларига кўра, бугун дунёда мактабгача ёшдаги 47,5 фоиз ва мактаб ёшидаги 25,5 фоиз болалар камқонлик хасталигига чалинган.

Таъкидлаш жоизки, камқон болалар юқумли касалликларга кўпроқ чалинади.
Уларда:
камҳаракатлик;
чарчоқ;
уйқучанлик;
иштаҳасизлик;
вазн етишмаслиги;
тери оқариши;
тирноқлар ва сочлар мўртлашиши;
тез-тез бош айланиши;
асабийлик кузатилади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, агар болада жиддий камқонлик кузатилса, шифокор зарур дори-дармонларни тайинлайди.
Янгиликлар лентаси
0