Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳарбийлари Угледарни ярим ҳалқа ичига олди - Кимаковский

© Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишПродвижение колонн российской армии на освобождённых территориях Харьковской области
Продвижение колонн российской армии на освобождённых территориях Харьковской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, шаҳарни қўлга олиш Aртёмовскдаги каби схема бўйича давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Россия ҳарбийлари Угледарни ярим ҳалқа ичига олди, шаҳарни озод қилиш Aртёмовск билан ўхшаш тарзда давом этмоқда. Бу ҳақда РИA Новости агентлигига ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилиннинг маслаҳатчиси Игорь Кимаковский маълум қилди.
“Угледарда шаҳарни аста-секин ҳалқа ичига олиш кетмоқда. У аллақачон шарқ ва жануби-шарқдан ярим ҳалқа ичида жойлашган. Шаҳарни қўлга олиш Aртёмовскдаги каби схема бўйича давом этмоқда”, - деди у.
Кимаковскийнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари шаҳарга қўшимча кучлар ва ўқ-дориларни олиб келишда қийналмоқда, чунки россиялик ҳарбийлар Красноармейскдан Угледаргача бўлган йўлни оловли назоратга олган.
ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин аввалроқ рус ҳарбийлари Угледарнинг шарқий қисмида олдинга силжиётганини маълум қилган. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари шаҳарда мустаҳкам ўрнашиб олган ва ҳозирча чекиниш ниятида эмас.
Россия қўшинлари Артёмовскни оператив қуршовга олишди
Россия 2022 йил 24 февралидан бери Украинада махсус ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Путиннинг сўзларига кўра, операциядан асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0