Россия ва Хитой икки давлат суверенитетини ҳимоя қилиш ниятини тасдиқлади

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФГосударственные флаги РФ и КНР
Государственные флаги РФ и КНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2023
Oбуна бўлиш
Сергей Лавров жадал ривожланиб бораётган Россия ва Хитой муносабатларининг бугунги ҳолатини юқори баҳолаган.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Хитой ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ма Чжаосюй кеча, 2 февраль куни икки давлат суверенитетини ҳимоя қилиш ва адолатли кўп қутбли дунё тартибини биргаликда қуриш бўйича биргаликдаги ниятларини тасдиқлади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“Икки давлат суверенитети, хавфсизлиги ва тараққиёт манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш, янада адолатли, демократик кўп қутбли дунё тартибини биргаликда қуриш нияти тасдиқланди”, - дейилади вазирлик баёнотида.
Бундан ташқари, учрашувда Лавров ва Чжаосюй биргаликда қарама-қаршилик сиёсати ва алоҳида мамлакатларнинг бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиш, уларнинг ривожланишини санкциялар ва бошқа ноқонуний усуллар билан чеклашга уринишларини рад этишни қайд этди.
Шунингдек, суҳбат чоғида Сергей Лавров 2022 йил 30 декабрда икки давлат раҳбарларининг мулоқоти чоғида эришилган келишувларга мувофиқ жадал ривожланиб бораётган Россия ва Хитой муносабатларининг бугунги ҳолатини юқори баҳолаган. Уларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Янгиликлар лентаси
0