Бугундан Ўзбекистондаги “заправка”ларда Россия бензини сотувга чиқарилди

© Sputnik / Константин МихальчевскийЗаправка бензином
Заправка бензином - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2023
Oбуна бўлиш
Февраль ойида “Татнефть” компаниясидан қўшимча 50 минг тонна АИ-80-К-5 автобензини харид қилиниши режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистондаги “заправка”ларда Россия бензини сотувга чиқарилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” хабар берди.
Ўзбекнефтгаз тасарруфидаги АЁҚШларда К5 экологик синфига мос АИ-80 русумидаги импорт автобензини сотувга чиқарилди.
Январь ойида Россиянинг “Татнефть” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган АИ-80-К-5 автобензинни импорт қилиш бўйича келишувга эришилиб, "ТАНЕКО" заводидан жами 50 минг тонна АИ-80-К-5 русумдаги автобензини юклаб берилган.
“АИ-80 автобензинга бўлаётган талабнинг ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, тақчиллик, узилишлар ва АЁҚШлардаги навбатларнинг олдини олиш мақсадида, 4 февраль кунидан бошлаб Жамият тасарруфидаги АЁҚШлар орқали импорт қилинган АИ-80-К-5 русумли автобензин сотувга чиқарилди”, дейилади хабарда.
Товар-хомашё биржасида АИ-80-К-5 русумли автобензиннинг бошланғич нархи бир тоннаси учун 7 168,3 минг сўм, “Ўзбекнефтгаз”га қарашли АЁҚШларда истеъмолчиларга сотиладиган якуний нархи бир литри учун 6 000 сўмни ташкил этмоқда.
Февраль ойида “Татнефть” компаниясидан қўшимча 50 минг тонна АИ-80-К-5 автобензини харид қилиниши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Россиянинг “Газпром” ОАЖ, “Татнефть” ОАЖ, “Орскнефтеоргси́нтез” ОАЖ каби компаниялари билан 50 минг тонна, тадбиркорлик субъектлари томонидан 5,0 минг тонна АИ-80 русумидаги автобензини импорти бўйича шартномалар тузилган эди.
Янгиликлар лентаси
0