Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлат мандаринларини истеъмол қилишмоқда?

© Sputnik / Владимир ТрефиловМандарины
Мандарины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бозорларида асосан 5 та давлатдан келтирилган мандаринлар сотилмоқда. Ўтган йили Ўзбекистон мандарин импортини 28,3 минг тоннага оширди.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистонда мандарин импорти 28,3 минг тоннага ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Ўтган йили мамлакат 12 та хорижий давлатдан қиймати 15,8 млн долларга тенг бўлган 63,6 минг тонна мандарин импорт қилган. Бу кўрсатгич 2021 йил билан солиштирилганда 28,3 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон мандарин маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:
Покистон – 51,1 минг тонна;
Хитой – 5,8 минг тонна;
Туркия – 4,3 минг тонна;
Эрон – 778 тонна;
Миср – 442,2 тонна.
Маълумот учун, республика бозорларида Покистон, Туркия, Хитойдан келтирилган мандаринлар 15-45 000 сўмгача сотилмоқда. Тошкентдаги Чорсу бозори расталарида совға ҳамда зиёфатлар учун саватларда мевали ясатма (фруктовый набор) 700 000 сўмдан 3000 000 сўмгача сотилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0