Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик йўллади

© AFP 2023 / Mahmut Bozarslan/AFPTVСкорая помощь у разрушенных домов после землетрясения в Диярбакыре (6 февраля 2023). Турция
Скорая помощь у разрушенных домов после землетрясения в Диярбакыре (6 февраля 2023). Турция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2023
Oбуна бўлиш
Туркияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бунинг оқибатида ўнлаб кишилар қурбон бўлди.
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани муносабати билан Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.
“Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлгани хабар қилинган эди. Мамлакатнинг камида тўрт вилоятида, шунингдек, Сурия шимолида биноларнинг қулаши қайд этилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етган, 440 киши жабрланган. Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 237 кишини ташкил этганини маълум қилди, 639 киши эса жабрланган.
6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган мамлакат фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмаган.
Янгиликлар лентаси
0