Ўзбекистон ҳудудларида “ҳалол” ресторанлар кўпаяди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишX Международный экономический саммит "Россия — Исламский мир: KazanSummit". День первый
X Международный экономический саммит Россия — Исламский мир: KazanSummit. День первый - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ҳудудлардаги кафе ва ресторанларнинг эгалари февраль ойидан бошлаб сертификатлар олишни бошлайди.
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистондаги умумий овқатланиш шохобчалари “ҳалол” стандартига мувофиқлиги бўйича махсус сертификатлар олади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Таъкидланишича, ҳудудлардаги кафе ва ресторанларнинг эгалари февраль ойидан бошлаб сертификатлар олишни бошлайди. Бунинг учун корхонанинг “ҳалол” стандарти талабларига мувофиқлигини текшириш керак.

“Уни Бутунжаҳон “ҳалол” қўмитаси тақдим этади”, - деди Бутунжаҳон “ҳалол” қўмитаси раиси ўринбосари Ботир Мирзагалиев.

Унинг қўшимча қилишича, ҳалол озиқ-овқатга бўлган қизиқиш ўзбекистонликларнинг соғлом овқатланишга интилиши билан боғлиқ.
Маълумот учун, Ўзбекистонда зиёрат туризми йўналиши фаол ривожланмоқда - бу мусулмон маданияти учун аҳамиятли жойларга саёҳат. Зиёрат туризми ташкилотчилари зиёратчилар учун бундай турлар доирасида уларни ҳалол меъёрлар бўйича меҳмонхоналарга жойлаштириш, шунингдек, ҳалол таомлар билан таъминлаш орқали алоҳида қулай шароит яратмоқда. Шу боис умумий овқатланиш корхоналарини “ҳалол” стандарти бўйича сертификатлаштириш ишлари алоҳида аҳамиятга эга.
Туризмнинг бу йўналиши истиқболли, чунки мамлакатдаги 3,5 минг туристик объект ислом динига бевосита боғлиқ. Улар асосан Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0