Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 1000 кишидан ошди

© Sputnik / Сертач Каяр / Медиабанкка ўтишПоследствия землетрясения в Турции
Последствия землетрясения в Турции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2023
Oбуна бўлиш
Туркия президенти Эрдоған бугунги зилзилани 1939 йилдан буён содир бўлган энг оғир табиий офат деб атади.
ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Туркиядаги зилзила пайтида 3000 тага яқин бино қулаб тушди, деди Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари Юнус Сезер.
"Айни пайтда қурбонлар сони 1014 кишини ташкил этмоқда. 2824 та бино қулаган", - деди расмий.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрта тонгда Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 балли зилзила содир бўлди. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг сўзларига кўра, бу 1939 йилдан бери содир бўлган энг йирик офат бўлди.
Бундан ташқари, Суриянинг Ҳалаб, Латакия, Хама ва Тартус вилоятлари ҳам зилзиладан жиддий зарар кўрди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қурбонлар сони 403 нафарга етган, 1,3 мингга яқин киши жароҳатланган ва тан жароҳати олган. Ер силкинишлари Ливан, Исроил, Ироқ ва Грузияда ҳам сезилган.
Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Қаҳрамонмараш шаҳридан 59 километр шимоли-шарқида, икки километр чуқурликда бўлган.
Дастлабки зилзиладан бир неча дақиқадан сўнг яна бири содир бўлган, унинг магнитудаси 5,9 баллга баҳоланмоқда. Соат 13:51 да эса сейсмологлар Туркия шарқида 5,4 магнитудали зилзила қайд этди.
РИА Новости мухбирининг хабар беришича, зилзила Анқара ва унинг атрофида сезилган. Шунингдек, Суриянинг САНА агентлиги Дамашқ, Латакия ва Суриянинг бошқа вилоятларида янги силкинишлар ҳақида хабар берди.
Янгиликлар лентаси
0