Ўзбекистон ФВВ вакиллари Туркияда 9 кишини қутқарди

© Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Ўзбекистон ФВВ
Ўзбекистон ФВВ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2023
Oбуна бўлиш
9 нафар инсон турли хилдаги тан-жароҳатлари билан қутқарилди ва уларга жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари 9 нафар инсонни қутқарди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Туркияга етиб бориши билан зилзила юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини бошлаб юборган.
“8 февраль куни соат 8:00 га қадар 132 м.кв. майдонда 430 метр.куб вайроналарни тозалаш ишлари бажарилди. Натижада 9 нафар инсон турли хилдаги тан-жароҳатлари билан қутқарилди ва уларга жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, 12 нафар қурбоннинг жасади вайроналар остидан олиб чиқилган.
Ҳозирда зилзиладан талофат кўрган Туркияга етиб борган Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари Хатай провинциясининг Овакенти ва Жумабозорида қидирув-қутқарув ишларини амалга оширмоқда.
Маълумот учун, Туркияга Ўзбекистондан 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ва 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилган. Улар 7 февраль куни жўнаб кетган. 7 февраль 17:00 ҳолатига Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, 15 нафар ўзбекистонлик қидирилаётган эди, улардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидирув ишлари давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6234 кишига, жароҳатланганлар сони 37 011 кишига етган.
Янгиликлар лентаси
0