Ўзбекистонга дрон олиб кирганлик учун жазо енгиллаштирилиши кутилмоқда

© unsplash.com/Jason BlackeyeДрон. Иллюстративное фото.
Дрон. Иллюстративное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2023
Oбуна бўлиш
2023 йилги давлат дастури лойиҳасида айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарликни либераллаштириш назарда тутилган.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистонга учувчисиз учиш аппаратларини олиб келганлик учун жазо чоралари енгиллаштирилиши мумкин. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2023 йилги давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.
Лойиҳада айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарликни либераллаштириш назарда тутилган.
Унга кўра, учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини биринчи марта содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун Жиноят кодексига белгиланган санкцияларга муқобил жазо чоралари киритилади.
Маълумот учун, республика ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг белгиланган тартибда мажбурий декларация қилинадиган транзитидан ташқари қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Кадастр агентлигининг “Геоинновация маркази” ДУК, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси томонидан уларни (ва бутловчи қисмларини) олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки фойдаланишга рухсат берилади.
Янгиликлар лентаси
0