Туркиядаги зилзила сабабли бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси тирик ҳолда топилди

© AFP 2023 / ADEM ALTANОбломки рухнувших зданий в Кахраманмарасе, недалеко от эпицентра землетрясения на юго-востоке страны 7 февраля 2023 года.
Обломки рухнувших зданий в Кахраманмарасе, недалеко от эпицентра землетрясения на юго-востоке страны 7 февраля 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқароси Бойбеков Рашид Анвар ўғли қутқарувчилар томонидан вайроналар остидан олиб чиқилган.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Туркиянинг Каҳраманмараш вилоятида рўй берган зилзила оқибатида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси топилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси маълум қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқароси Бойбеков Рашид Анвар ўғли қутқарувчилар томонидан вайроналар остидан олиб чиқилган. У ҳозирда “Şütçü İmam Üniversitesi Tıp Fakültesi” шифохонасига жойлаштирилган ва унга илк ёрдам кўрсатилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонасига кўра, Туркиядаги депортация марказларида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида табиий офат натижасида жабрланганлар мавжуд эмас.
Таъкидланишича, дипломатлар Туркиянинг зилзила бўлган ҳудудларида (Кайсери ва Малатья) жойлашган миграция хизмати бошқармалари ва депортация марказлари масъул ҳодимлари билан телефон орқали боғланган.
“Турк томонининг берган малумотига кўра, депортация марказларида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида табиий офат натижасида жабрланганлар мавжуд эмаслиги, зилзила оқибатлари муносабати билан улар хавфсиз ҳудудларга кўчирилгани маълум қилинди”, - дейилади хабарда.
Хабарда айни вақтда улар учун вақтинча кўчма шохобчалар қурилиб, яшаш учун барча шароитлар яратилгани қўшимча қилинган.
Маълумот учун, Туркияга Ўзбекистондан 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ва 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилган. Улар 7 февраль куни жўнаб кетган. 7 февраль 17:00 ҳолатига Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6957 кишига етган, жароҳатланганлар сони 38 мингдан ошган.
Янгиликлар лентаси
0