Ўзбекистон Туркияга қўшимча гуманитар ёрдам ва бир гуруҳ қутқарувчиларни юборди

© Ташқи ишлар вазирлигиЎзбекистон Туркияга қўшимча гуманитар ёрдам ва бир гуруҳ қутқарувчиларни юборди
Ўзбекистон Туркияга қўшимча гуманитар ёрдам ва бир гуруҳ қутқарувчиларни юборди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2023
Oбуна бўлиш
Махсус борт Газиантеп шаҳрига қўнди. Бортда қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимларидан ташқари гуманитар ёрдам партияси ҳам етказилди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўзбекистон 71 нафар қутқарувчи ва тиббиёт ходимларидан иборат яна бир гуруҳни Туркияга юборди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Махсус борт мамлакатнинг Газиантеп шаҳрига етиб борди. Бортда қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимларидан ташқари гуманитар ёрдам партияси ҳам етказилди.
© Ташқи ишлар вазирлигиЎзбекистон Туркияга қўшимча гуманитар ёрдам ва бир гуруҳ қутқарувчиларни юборди
Ўзбекистон Туркияга қўшимча гуманитар ёрдам ва бир гуруҳ қутқарувчиларни юборди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2023
Ўзбекистон Туркияга қўшимча гуманитар ёрдам ва бир гуруҳ қутқарувчиларни юборди
Жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган.
Ушбу дала шифохонаси Ўзбекистондан келтирилган барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.
Маълумот учун, аввалроқ Туркияга Ўзбекистондан 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ва 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилган эди. 8 февраль соат 21:49 ҳолатига кўра, қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари томонидан жами 11 нафар жабрланган ва 33 нафар ҳалок бўлганлар вайроналар остидан чиқарилган.
7 февраль 17:00 ҳолатига Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 873, кишига етган. Жабрланганлар сони қарийб 64 минг кишига етди.
Янгиликлар лентаси
0