Хитой осмонида НУЖ аниқланди - видео

© Цзиму СиньвэньВ небе над Китаем заметили НЛО
В небе над Китаем заметили НЛО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2023
Oбуна бўлиш
Хитойнинг "Хуаньцю шибао" нашри: Хитойнинг Хэйлунцзян провинцияси осмонида НУЖ аниқланди.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Хитойнинг шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинциясининг Россия билан чегарадош Цицикар шаҳри аҳолиси ижтимоий тармоқларда тунги осмонда учаётган нурли шарлар занжири акс этган видеони жойлаштирмоқда. Уларнинг қандай объектлиги ҳозирча номаълум, дея хабар берди РИА Новости.
Хитойнинг “Хуаньцю шибао” давлат нашри ёзишича, Цзян исмли фуқаро “Цзиму Синьвэнь” ахборот портали мухбирига 13 февраль куни тасодифан осмонда қандайдир тез учувчи жисмлар "дастаси"ни пайқаб қолганини маълум қилган. Унинг айтишича, олдинги қаторда учаётган жисмлар бирин-кетин ёна бошлаган, бу вақтда охирги қатордагилар эса бирин-кетин ўчган.
Шунга қарамасдан у объект оддий учувчи қурилмага ўхшамаслигини таъкидлади. Объект бир неча сония давомида кўриниб турган. Цзян тасвирга олиш учун телефонини олгунига қадар, порлаб турган объект ғойиб бўлган.
Шунингдек, видеони жойлаштирган фойдаланувчилар илгари бундай нарсаларни кўрмаганликлари, объект ҳеч қандай товуш чиқармаслиги, жуда баланд учиб, ёрқин нур таратаётганини қўшимча қилишган.
Цицикар метеорология бюроси расмийлари бу ҳақда ҳали ҳеч қандай маълумотга эга эмасликларини айтишди. Шу билан бирга, Цицикар шаҳрининг Ҳаво ҳужумидан мудофаа бошқармаси ходимлари ўқув машғулотлари ўтказилиши ҳақида ҳеч қандай хабар олмагани, вазиятдан хавотирланишга ҳожат йўқлигини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0