ННТлар Ҳамдўстлик давлатларида Ғарб таъсир қуролига айланди - Комлева

© Национальный исследовательский институт развития коммуникацийДоктор социологических наук Валентина Комлева.
Доктор социологических наук Валентина Комлева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2023
Oбуна бўлиш
ННТлар собиқ Иттифоқ давлатларнинг ҳар бирида ўз мақсадлари йўлида турли таъсир дастурлари олиб бормоқда. Ушбу фаолиятнинг турли жиҳатлари ҳақида батафсил мақоламизда.
ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. Чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ), турли таъсир воситаларидан фойдаланган ҳолда, постсовет ҳудуди мамлакатларида ўз манфаатларини ҳимоя қилмоқда. Бу ишнинг нозик жиҳатлари ҳақида Sputnik мухбири социология фанлари доктори Валентина Комлева билан суҳбат қилди.
Хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари қўшни давлатларда кенг йўналишларда фаолият олиб бормоқда. Булар иқтисодий дастурлар, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик фикри етакчиларини тайёрлаш, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган дастурлардир.
Улар ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос жиҳатларига мослаштирилган одатий таъсир моделидир, деди Алоқаларни ривожлантириш миллий тадқиқот институти (НИИРК) илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, фалсафа фанлари номзоди, социология фанлари доктори Валентина Комлева.
Ушбу ташкилотлар турли мамлакатларда турлича номланади: ННТ (нодавлат нотижорат ташкилотлари) ва НТ (нодавлат ташкилотлари).
© SputnikМогут ли иностранцы учреждать НКО в странах ближнего зарубежья инфографика
Могут ли иностранцы учреждать НКО в странах ближнего зарубежья инфографика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2023
Могут ли иностранцы учреждать НКО в странах ближнего зарубежья инфографика

Таълим ва бизнес: яширин таъсир механизмлари

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг пайдо бўлишидан мақсад ҳар доим бошқача, дейди Валентина Комлева.
“Масалан, хорижий ННТлар - қашшоқликка қарши курашиш, демократияни ривожлантириш, аёллар ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам бериш каби ижобий мақсадлар йўлида яратилади. Аммо хорижий ташкилотлар ўз манфаатларини илгари суриш учун айнан мана шу воситадан фойдаланадилар”, деб тушунтиради эксперт.
Таъсир қилишнинг энг самарали йўли – таълим орқалидир. Бу Ғарбга уларга хайрихоҳ бўлган, одамларни яратишга имкон беради. “Ёшлар орасида Россияга қарши мавзулар дўстона бўлмаган давлатлар томонидан қўзғатилмоқда. Улар орасида тўғридан-тўғри таълим тизими орқали ишлаётганлари бор: улар ёшларга грантлар бериб уларни чет элге олиб кетади. У ерда иқтидорли ёшлар таълим олади, ижтимоий мослашувдан ўтади. Уларда Ғарб давлатларининг турмуш тарзига мойиллик шаклланади ва “Россия ёшлар ривожланиши мумкин бўлмаган жой” деган ғоя сингдирилади. Улар уйига қайтганидан сшнг ушбу ғояларни ўз тенгдошлари орасида тарғиб қилишним бошлайди. “У томонда ҳамма нарса яхши, Россияда ёмон” қабилида. Россияда уларга ҳамма нарса ёқмай бошлайди", - дейди Комлева.
“Бошқа мисоллар ҳам бор эди: Масалан ҳозир Марказий Осиё мамлакатларида ёш тадбиркорлар орасида рақобатбардош бўлиш имконини берувчи мусобақалар ўтказилмоқда. Масалан, тадбиркорлик лойиҳалари танлови: ёш йигит танловда ғолиб чиқади, унга маблағ берилади ва бизнес ғоясини амалга оширишда ёрдам беради. Бинобарин, бутун оила ёш тадбиркорни қўллаб-қувватлаб, молиялаштирган Қўшма Штатлардан миннатдор. Бу уларнинг таъсир услуби. Бу иш нозик ва тизимли услубда узоқ вақт давомида олиб борилади”, - дея тушунтиради эксперт.
“Фаолияти керакли ахборот маконини шакллантиришга қаратилган хорижий ННТлар ҳам бор. Айнан ана шундай, Россияга қарши қаратилган ННТларга ҳозир энг катта миқдордаги сармоялар йўналтирилмоқда. У ерга фақат "тўғри" фикрлайдиган журналистлар қабул қилишади”, - дейди Валентина Комлева.

Олийжаноб мақсадлар – яхши ният дегани эмас

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳақиқий мақсади “икка қавватли” бўлган механизмлар ҳам мавжуд. Бундай ННТлар дастлаб ижтимоий аҳамиятга эга, олижаноб лойиҳаларни амалга оширади ва кейин эса улар ўз фаолиятини кескин ўзгартириб, Россияга қарши томонга ўтиб олади. Масалан, аёлларни ҳимоя қилиш ташкилотлари. Дастлаб улар аёлларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам беради, оиладаги зўравонлик ва зўравонликка қарши туради, кейин эса бирданига бу аёллар Россияга қарши митингларга чиқади.
Марказий Осиё мамлакатларида кўпинча мигрантлар ҳуқуқлари ҳимоясига ихтисослашган ННТлар мавжуд. “Мигрантларга уларнинг ҳуқуқлари айтилади, кейин эса Россияда уларнинг ҳуқуқлари поймол қилинаётгани тушунтирилади, улар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилишлари керакги ва яхшиси буни тўғридан-тўғри Россия ҳудудида амалга ошириш кераклиги айтилади. Бир қарашда муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бу яхши фаолият, лекин кескин Россияга қарши бурилиш юз беради. Ҳамкасбларим ижтимоий тармоқларни кўздан кечириб, Россиядаги миллий тилдаги миграция ҳақидаги медиа контент ўта тажовузкор бўлиб бормоқда, деган хулосага келишди”, — дейди Комлева.

Хорижий ННТлар қонунни айланиб ўтмоқда

Молдова, Грузия, Арманистон ва Қирғизистонда ушбу соҳада миллий инвестициялардан кўра жуда катта миқдордаги хорижий маблағлар мавжуд, чунки у ерда хорижликлар томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш ва молиялаштиришга рухсат берилган, дейди эксперт.
Арманистон, Қирғизистон ва Молдова - чет эл ННТларини рўйхатдан ўтказиш учун энг осон жой. “Аммо биринчи икки давлатда энг оддий тартиб - бу хорижий ННТ очиш ва молиялаштириш ва биргаликда молиялаштириш ҳеч қандай қийинчиликсиз мумкин. Шунинг учун бу мамлакатларда жуда кўп хорижий нодавлат ташкилотлар мавжуд. Қозоғистонда ҳам осон, лекин ўзига хос жиҳатлари бор”, - дейди Валентина Комлева.
“Бундан ташқари, бу мамлакатларда ҳисобот бериш муаммоси мавжуд. Яъни, баъзи мамлакатларда нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳисоботларни топширишда чет эл маблағлари кўрсатилиши керак, бу алоҳида таъкидланган. Қирғизистон ва Арманистонда бу қонунда бор, лекин амалда бажарилмайди. Улар одатда нодавлат нотижорат ташкилотларининг молиявий ҳисоботларига нисбатан “ижодий” ёндашадилар. Бу мамлакатлардаги хорижий нодавлат ташкилотлар эса бутун постсовет ҳудудида энг кўп”, - дея хулоса қилади Комлева.
Хорижий ноҳукумат ташкилотлари ишлаши энг қийин бўлган жой – Туркманистон. Уерда улар расман йўқ. Ўзбекистон ва Тожикистонда бу осонроқ, бу ерда қонунчилик хорижий ННТларни рўйхатдан ўтказиш ва молиялаштиришни тақиқлайди, лекин ННТлар давлат дастурлари орқали ишлаши мумкин. (GONGO - Government-Organized Non-Governmental Organization)
GONGO – давлать томонидан ташкил қилинган нодавлат ташкилотлар, бу жуда қизиқ мавзу. Улар одатда давлат манфаатлари йўлида ишлайди. Бундай ташкилотлар мисоли сифатида - NED (Демократияни қўллаб-қувватлаш миллий фонди) ёки USAID (АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги) келтириш мумкин. Кўриниб турибди-ки бу ерда кенг эълон қилинаётган “фуқаро манфаатлари” эмас айнан ҳукумат ва давлат манфаатлари эканлиги аён бўлади.
Туркманистонда хорижий нодавлат ташкилотларини GONGO орқали молиялаштирилиши мумкин. Туркия Халқаро Тараққиёт Агентлиги (TIKA) ҳозирда яқин хориждаги туркий тилли давлатлар ҳудудларида жуда фаол иш олиб бормоқда. Бу ҳам давлат томонидан молиялаштирилади. Ушбу ташкилотлар кимнинг манфаатлари йўлида ишлаётгани аниқ ", - дея тушунтиради эксперт.
Тожикистон ва Ўзбекистонда ҳам хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари бор, лекин улар бу мамлакатларда ваколатхона очмасдан бир марталик лойиҳа ва дастурларни қўллаб-қувватлайди ва молиялаштиради. “Улар мамлакатда ННТлар тузилмасини шакллантирмайди, чунки Бу қонун билан мумкин эмас, лекин улар турли дастурларни қўллаб-қувватлайди: олимлар ёки журналистлар билан давра суҳбатлари, давлат идоралари ва университетлар томонидан амалга оширилаётган дастурлар. Масалан, бундай усуллардан USAID, Сорос Очиқ жамият жамғармаси, ва NED томонидан қўлланилади", - дея тушунтиради Комлева.

ННТ лоббилари қонунчиликни кучайтиришга қарши

МДҲ мамлакатларида хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларини молиялаштириш ва яратишга қарши кураш чоралари қонунни кучайтирмоқда, деб ҳисоблайди Валентина Комлева. “2020 йилда Қозоғистон чет эл нодавлат ташкилотлари тўғрисидаги қонунни кучайтиришга ҳаракат қилди. Лекин дарҳол босим бошланди, митинглар бошланди, фуқаролик жамияти ҳуқуқлари поймол қилинди. Натижада қонунчиликка ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади”, — дея изоҳ беради эксперт.
“Қирғизистонда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларини тартибга солиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилиш эҳтимоли кўп жиҳатдан ушбу нотижорат ташкилотларнинг лоббиларига боғлиқ бўлади. Агар улар ҳақиқатан ҳам бу мамлакатдаги сиёсий элитага таъсир қила олса, унда қонун лойиҳалари қабул қилинмайди", деб тушунтиради у.
Қирғизистонда ҳам ўтган йилдан буён ОАВни рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, у ҳамон муҳокамада. “Ушбу лойиҳадаги янги қоидалар кўп қизиқарли нарсаларни назарда тутади: хорижликларга кўп нарса тақиқланади, масалан, Қирғизистон ҳудудида оммавий ахборот воситаларини, жумладан, ННТ форматида очиш ва уларни хориждан молиялаштириш мумкин эмас. Лойиҳа шунингдек, оммавий ахборот воситалари хизматларини давлат хизматлари тоифасига киритишни назарда тутади, бунда назорат бошқа барча турдаги давлат хизматлари каби анча юқори бўлади. Янги қонунга кўра ОАВ асосчиси нашр ахборот сиёсатини белгиламайди. Яъни, ҳукуматга номақбул контент бўлса, ОАВ жаримага тортилади ёки ёпилади, - дейди Валентина Комлева.
Белоруссияда, экспертнинг сўзларига кўра, 2020 йил августидан олдин ҳам ННТ очиш унчалик осон бўлмаган, қонунчилик базаси мавжуд эди. “Аммо 2020 йил августидан кейин Беларусда хорижий молиялаштириш ва хорижий ташкилотлар устидан назорат кучайди. Турли нодавлат нотижорат ташкилотлари таркиби устидан назорат ҳам кучайтирилди. Яъни, ННТ очиш жуда қийин бўлади, ҳатто у Россияники бўлса ҳам, - дейди Комлева.

Чет эл агентлари Россияни махсус операция бошланишидан олдин тарк этишди

Кўпгина хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари Россия Федерацияси ҳудудида Россияга қарши иш олиб боришганини инкор этиб бўлмайди. “Биз натижаларни кўрдик. Шу сабабли, кўплаб одамлар, хусусан, Россияга қарши нодавлат ташкилотларда ишлаган блоггерлар 2022 йил февралидан олдин (махсус операция бошланиши) хорижий ташкилотларни кучайтириш тўғрисидаги қонун қабул қилингандан кейин Грузия ва Қирғизистонга кетишди. Яъни, қонун қабул қилингандан кейин уларнинг Россия Федерацияси ҳудудидаги фаолияти қийин бўлди ", - дейди эксперт.
Валентина Комлеванинг фикрича, хорижий нодавлат ташкилотлар устидан назоратни кучайтириш тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши Россия учун ижобий роль ўйнади.
“Келажакда мен ушбу ННТлар турли сегментларга бўлишни истардим, чунки баъзи ташкилотлар ёпилишга мажбур бўлди, лекин улар жамият ва мамлакатлараро алоқалар учун фойдали эди. Уларнинг фаолияти мазмуни, лойиҳалар мазмуни ва мазмуни устидан назоратни кучайтиришимиз керак, деб ўйлайман. Шунда мувозанат бўлади, - дея хулоса қилди у.
Янгиликлар лентаси
0