Panorama Airways Сочидан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

© Uzbekistan airports Ўзбекистоннинг “Panorama Airways” хусусий авиакомпанияси
Ўзбекистоннинг “Panorama Airways” хусусий авиакомпанияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Oбуна бўлиш
Рейслар ҳафтада бир марта - жума кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Panorama Airways 17 февралдан Сочидан Тошкентга парвозларни амалга ошира бошлади. Бу ҳақда "Аэродинамика" ГК матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ “Аэродинамика”да хабар қилинганидек, Сочи халқаро аэропорти хорижий авиаташувчиларни қидирмоқда. Ҳозирда Ўзбекистонга парвозлар икки авиаташувчи – "Азимут" ва "Uzairways" томонидан амалга оширилмоқда.
“Янги авиакомпаниянинг Сочи аэропортидан Тошкентга парвозлари бошланди”, - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, 2022 йилда Ўзбекистон йўналишларида юз мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилган. Айтилишича, рейслар ҳафтада бир марта - жума кунлари амалга оширилади.
“Барча парвозлар қулай Airbus A320 авиалайнерларида амалга оширилади”, — дейилади компания хабарида.
Умуман олганда, оператор маълумотларига кўра, қишки жадвал тугагунга қадар Сочидан 19 та халқаро йўналишга 12 та ташувчидан парвозлар амалга оширилади. 2023 йил бошидан буён жами мингдан ортиқ халқаро рейслар амалга оширилди.
Сочи халқаро аэропорти 1945 йилда ташкил этилган. У 2014 йилги Қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида янгиланган. Бугунги кунда аэропорт 65 000 квадрат метр майдонга эга замонавий мажмуадир.
Янгиликлар лентаси
0