Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан чегирма эълон қилди

© Sputnik / Марина Лысцева / Медиабанкка ўтишБоинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways
Боинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бўйлаб 18 мартдан 22 мартгача маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнесс класс тарифларида чипталарни 21% чегирма билан сотиб олиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон бўйлаб 18 мартдан 22 мартгача маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнесс класс тарифларида чипталарни 21% чегирма билан сотиб олиш мумкин.

Чегирма шартлари қуйидагича:

Чегирмаларни бирлаштириш (болаларники бундан мустасно) тақиқланади;
Юқоридаги чегирмалар 2 ёшгача бўлган болалар учун (ИНФ) амал қилмайди;
2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун 25% болалар чегирмасига қўшимча равишда 21% чегирма тақдим этилади;
Авиачипта қайтарилганда/қайта бронлаштирилганда/қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш/қайта бронлаштириш учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди, болалар учун белгиланган тартибда (25% чегирма билан) ундирилади. Қисман фойдаланилган авиачипта пулини чегирма тугагандан кейинги кунда қайтармоқчи бўлган йўловчи чегирма амал қилган кунда сотиб олган миқдорда қайтариб олади.
Шунингдек, тўлиқ фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган авиачипталарни қайта расмийлаштирганда, агар жўнаш саналаридан бири чегирма тугаган вақтдан кейинга тўғри келмаса, тўлиқ тариф даражасига чегирмалар қўлланилмайди.
Янгиликлар лентаси
0