​Тошкентда ижара нархи арзонлашди, уйлар нархи эса ўсди

© unsplash.com/Farhodjon ChinberdievЗдания в Ташкенте. Архивное фото.
Здания в Ташкенте. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2023
Oбуна бўлиш
Иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар бир ой ичида 4,5 фоизга, пойтахтда эса 3,8 фоизга ошди. Февраль ойида Тошкентда уй-жойни ижарага олиш 2,3 фоизга арзонлашди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Тошкентда ижара нархи арзонлашди, уйлар нархи эса ўсди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.
Қайд этилишича, иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар бир ой ичида 4,5 фоизга, пойтахтда эса 3,8 фоизга ошди. Шу билан бирга, февраль ойида Тошкентда уй-жойни ижарага олиш 2,3 фоизга арзонлашди.
Кетма-кет иккинчи ой давомида уй-жой олди-сотди шартномалари сони ортиб бормоқда. Агар январь ойида 18 минг битим қайд этилган бўлса, февраль ойида уларнинг сони 22,5 мингтага етди ва 24 фоизга ўсди.
Тошкентда ижарага бериладиган уй-жой нархлари ўзгарди
Февраль ойида пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пасайиши кузатилди.
Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1 кв.м. учун 9,86 долларни ташкил этиб, 2023 йил январь ойига нисбатан 2,3% фоизга пасайди.
Ижаранинг энг юқори нархлари пойтахтнинг Шайхонтоҳур ($13,3), Яккасарой ($12) ва Миробод ($12) туманларида қайд этилди.
Ижаранинг нисбатан паст нархлари Учтепа ($7,7), Сергели ($6,8) ва Бектемир ($6,6) туманларига тўғри келди.
Шу билан бирга, ўтган йилнинг мос даврига келиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 19,9 фоизга ошди.
Иккиламчи кўчмас мулк бозори
Ҳисоб-китобларга кўра, республикада жорий йил февраль ойида иккиламчи уй-жой бозорида 1 кв.м. учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши ойига 4,5%ни ташкил этиб, 2022 йил февраль ойига нисбатан 23,1%га ўсди.
Йил бошидан буён Навоий – 32,7%, Фарғона – 31,5% вилоятларида ва Тошкент - 31,5% шаҳрида уй – жой нархининг сезиларли ўсиши кузатилди.
Февраль ойида Тошкент шаҳрининг иккиламчи бозорида нархларнинг ўсиши ойига 3,8%ни ташкил этди. Нархларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Чилонзор – 9,6%, Сергели – 6,2% ва Олмазор туманларида - 4,9% қайд этилди.
Ўтган йилга нисбатан Тошкент шаҳрида уй-жойларнинг ўртача нархи 31,5 фоизга ошди.
Янгиликлар лентаси
0