Володин: Украинага уранли ўқ-дори етказиб бериш дунё миқёсида фожиасига олиб келади

© Sputnik / Пресс-служба Госдумы РФ / Медиабанкка ўтишВячеслав Володин, архивное фото
Вячеслав Володин, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2023
Oбуна бўлиш
Россия Давлат думаси раиси Вашингтон “шунга ўхшаш снарядлардан Югославия ва Ироқда фойдалангани ва бу маҳаллий ҳудуднинг заҳарланишига ҳамда одамлар орасида саратон касаллигининг кескин кўпайишига олиб келганини” эслатди.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Агар Буюк Британия шундай қарор қабул қилса, Украинага кам бойитилган уранли ўқ-дори етказиб бериш дунё кўламидаги фожиага олиб келади ва биринчи навбатда Европага таъсир қилади. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.

“Британия Киевнинг миллатчи режимига кам бойитилган уранли ўқ-дори етказиб берилишини маълум қилди. <…> Бу қарор биринчи навбатда Европа давлатларига таъсир қиладиган кенг кўламдаги фожиага олиб келади”, - дея ёзди Володин ўзининг Telegram-каналида.

У Вашингтон “шунга ўхшаш снарядлардан Югославия ва Ироқда фойдалангани ва бу маҳаллий ҳудуднинг заҳарланишига ҳамда одамлар орасида саратон касаллигининг кескин кўпайишига олиб келганини” эслатди.
“Тушунмоқ зарурки: кам бойитилган уранли ўқ-дори етказиб беришдан кейинги қадам Киев режими томонидан "ифлос атом бомбаси"дан фойдаланиш бўлиши мумкин. Ёки тактик ядро қуролини қўллаш”, - дея таъкидлади Давлат думаси спикери. Унинг сўзларига кўра, агар шунга ўхшаш ҳодиса рўй берса, “ортга йўл қолмайди”.
“Вашингтон ва унинг малайлари (Лондон, Брюссель, Варшава ва ҳок.) сўнгги украиналиккача уруш “сўнгги европаликкача уруш”га айланиши учун ҳамма ишни қилишга тайёр”, - дея қўшимча қилган Володин.
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2023
Захарова Британияни Украинани йўқ қилиш ниятидаликда айблади
Янгиликлар лентаси
0