Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи бронза медалини қўлга киритди

© Миллий олимпия қўмитасиҚиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи бронза медалини қўлга киритди
Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи бронза медалини қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўсмирлар тоифасида кечган сабля дастурида Наргиза Жаксибаева бронза медалига сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Болгариянинг Пловдив шаҳрида ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ўсмирлар тоифасида кечган сабля дастурида Наргиза Жаксибаева бронза медалига сазовор бўлди.
Спортчи саралаш босқичи давомида Гонконг, Руминия, Япония, Буюк Британия вакилларини мағлубиятга учратди. Бироқ ярим финалда венгриялик Эмесе Домонкосга имкониятни бой бериб қўйди ва учинчи ўринни эгаллади.
Янгиликлар лентаси
0