Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди – фото

© Ҳунарманд уюшмасиБухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди.
Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Oбуна бўлиш
Ҳунармандларнинг жами 1000 дан ортиқ қўл меҳнати асосида яратилган ижодий ишларининг кўргазмаси ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Бухоронинг Шофиркон туманидаги “Хожа Ориф ар-Ревгарий Моҳитобон” зиёратгоҳи ҳудудида “Каштадўзлар ва миллий халқ ўйинлари” фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
© Ҳунарманд уюшмасиБухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди.
Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди.

“Ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотларига нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунё бўйлаб қизиқиш ортиб бормоқда. Шофирконда ўтказилаётган миллий фестиваль ҳудудда яшаб, амалий қўл меҳнати билан шуғулланаётган ҳунармандларни ишларини халққа кўрсатади, шу билан бирга, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни хариди учун ҳам керакли маҳсулотларни тақдим этади”, - деди Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Ҳотамова.

Мазкур фестивалда 30 дан ортиқ ҳунармандларнинг жами 1000 дан ортиқ қўл меҳнати асосида яратилган ижодий ишларининг кўргазмаси ташкил этилди. Унда миллий каштадўзлик, тикувчилик, заргарлик, амалий санъат безаклари ва бошқа ўзига хос миллий услубларда ишланган буюмлар ўрин олди.
© Ҳунарманд уюшмасиБухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди.
Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди.
Миллий халқ ўйинлари сайлида ўзбек кураши, белбоғли кураш, кўктерак ва шунга ўхшаш беллашувлар ташкил этилиб, спортчи болалар ва ўсмирлар жалб этилди.
© Ҳунарманд уюшмасиБухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди.
Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди.
© Ҳунарманд уюшмасиБухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди.
Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди.

“Бу каби фестивалларни Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш режамизда турибди. Давлат раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган эътибор натижасида миллий ҳунармандларга кенг шароитлар яратилмоқда. Ўйлайманки, республика ва халқаро доирадаги миллий фестиваллар моҳир ҳунармандларнинг амалий тажрибаси ортишига кенг ҳисса қўшади”, - деди мутахассис.

© Ҳунарманд уюшмасиБухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди.
Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди.
“Каштадўзлар ва миллий халқ ўйинлари” фестивалида моҳир каштадўзлар кўргазмасида дўппи, рўмол, шоҳи сўзана, гиламча, сумка, нимча, нақшинкор дастурхон ва шу каби маҳсулотлар ўрин олди.
Шу билан бирга, ўзбек фольклор асарларидан лапарлар, ўлан ва миллий байрамона рақслар тақдим этилди.
© Ҳунарманд уюшмасиБухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди.
Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Бухорода ҳунармандларнинг миллий фестивали ўтказилди.
Янгиликлар лентаси
0