Ўзбекистон шоколадни қайси давлатлардан импорт қилмоқда - рўйхат

© Fotolia / M.studioШоколад
Шоколад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2023
Oбуна бўлиш
Шоколад импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда минг тоннага камайган.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон 30 та давлатдан шоколад импорт қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 30 та хорижий давлатдан 5,6 минг тонна шоколад импорт қилган.
Шоколад импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда минг тоннага камайган.
Ўзбекистон 2 ойда энг кўп шоколад импорт қилган давлатлар:
Россия – 3,3 минг тонна
Польша – 901 тонна
Нидерландия – 327 тонна
Туркия – 218 тонна
Қозоғистон – 208 тонна
Украина – 170 тонна
Беларусь – 81 тонна
Франция – 60 тонна
Германия – 24 тонна
Италия – 23 тонна.

Мавзуга оид:

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашмоқда
Ўзбекистон 12 та давлатга шоколад экспорт қилди
Янгиликлар лентаси
0