“Ташаббусли бюджет”да 4 млн дан ортиқ аҳоли кўтарган масала ечимини топмади — Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПри Президенте Шавкате Мирзиёеве рассмотрены итоги первого сезона программы "Инициативный бюджет".
При Президенте Шавкате Мирзиёеве рассмотрены итоги первого сезона программы Инициативный бюджет. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев аҳоли ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди. Қайд этилишича, дастурда қатнашган 34 мингта лойиҳа келгуси йил бюджетини шакллантириш учун тайёр таклиф.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. “Ташаббусли бюджет” дастурида 4 миллиондан ортиқ аҳоли кўтарган масала ечимини топмади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Яқинда “Ташаббусли бюджет” дастурининг 1-мавсуми якунланди. Йиғилишда унинг натижалари ва амалга ошириладиган ишлар ҳақида ахборот берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПри Президенте Шавкате Мирзиёеве рассмотрены итоги первого сезона программы "Инициативный бюджет".
При Президенте Шавкате Мирзиёеве рассмотрены итоги первого сезона программы Инициативный бюджет. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2023
Бу мавсумда аҳоли томонидан йўл, сув, электр, мактаб, боғча ва шифохоналарни яхшилашга 34 мингта лойиҳа таклифлари овозга қўйилган. Овоз бериш жараёни якунига кўра, 1 минг 666 та лойиҳа ғолиб деб топилган.
Шундай ишлар доирасида сўнгги уч йилда 9 минг 500 та маҳаллага 57 триллион сўм ажратилган. Бу маблағлар ҳисобига 3 минг 500 та маҳаллада ички йўллар, яна шунчасида боғча, мактаб ва шифохона таъмирланган. 1 минг 19 та маҳаллада ичимлик ва оқова суви таъминоти яхшиланиб, 452 таси замонавий қиёфага келтирилган.
Давлат раҳбари ғолиб лойиҳаларни сифатли бажариш билан бирга бошқа лойиҳаларга ҳам эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПри Президенте Шавкате Мирзиёеве рассмотрены итоги первого сезона программы "Инициативный бюджет".
При Президенте Шавкате Мирзиёеве рассмотрены итоги первого сезона программы Инициативный бюджет. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2023
"Масалан, 1 минг 300 та лойиҳага 2 мингдан ортиқ аҳоли овоз берган бўлса-да, ғолиб бўлмаган. Бу – 4 миллиондан ортиқ аҳоли кўтарган масала ечимини топмади, дегани. Шунинг учун аҳолининг бу хайрли таклифларини қўллаб-қувватлашимиз зарур", – деди президент.
Қайд этилишича, дастурда қатнашган 34 мингта лойиҳа келгуси йил бюджетини шакллантириш учун тайёр таклиф. Масалан, маҳаллалардаги тиббиёт муассасаларини таъмирлаш бўйича мингдан ортиқ, мактабларни парта ва компьютер билан жиҳозлашга 5 мингдан зиёд лойиҳа таклифи келиб тушган.
Ушбу лойиҳаларга қўшимча 1 триллион 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Президент “Ташаббусли бюджет”да 1 минг 500 дан ортиқ овоз тўплаган лойиҳаларни 2024 йилги бюджетни шакллантиришда инобатга олиш зарурлигини таъкидлади.
Маълумот учун, 2021 йилда овоз бериш жараёнида 1 миллион 200 минг аҳоли иштирок этган бўлса, бу йил 1-мавсумнинг ўзида уларнинг сони 16 миллиондан ошди. Шунингдек, илк маротаба “Ташаббусли бюджет” дастурида республиканинг барча маҳаллалари ўз лойиҳаси билан иштирок этди.
Бу йил маҳаллаларга ажратилаётган маблағлар кўлами 25 триллион сўмга етказилди. Хусусан, “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 8 триллион сўм кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0