Марказий банк тўловлар комиссиясининг энг юқори миқдорини белгилашни таклиф қилмоқда

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Центральный банк Узбекистана
Ташкент. Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2023
Oбуна бўлиш
Аҳолидан чипталар, барча турдаги коммунал хизматлар, давлат божи ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширишда олинадиган комиссияларнинг энг юқори миқдори белгиланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки аҳолидан тўловларни амалга оширишда комиссиянинг энг юқори миқдорини белгилашни таклиф қилмоқда. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
1 майдан комиссия тўловчидан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб ташлаш йўли билан ундирилади.
Комиссия миқдори тўлов миқдорининг 1 фоизигача белгиланади, аммо уларнинг умумий суммаси Марказий банк томонидан белгиланган чегаравий миқдордан ошмаслиги шарт.
Лойиҳага кўра, Марказий банк комиссиянинг максимал миқдорини базовий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (60,6 минг сўм) белгилашни таклиф қилмоқда.
Мазкур тартиб қуйидаги ҳолатларда амал қилади:
барча турдаги давлат божлари ва маъмурий жарималар учун тўловлар;
давлат хизматлари марказлари томонидан, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилган давлат хизматлари учун тўловлар;
мактабгача таълим ташкилотларига, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим муассасаларига, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар;
барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар;
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ундириладиган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш учун тўловлар;
E-auksion электрон савдо платформаси ва K-Savdo автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловлар;
авиация, темирйўл ва жамоат транспортининг бошқа турларида саёҳат қилишда чипталар сотиб олиш учун тўловлар.
Келажакда ушбу рўйхатга қўшимча тўлов турлари киритилиши ҳам мумкин.
Лойиҳа муҳокамасида 2 майгача қатнашиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0