https://sputniknews.uz/20230419/jarima-chegirma-34052109.html
Президент жарима барвақт тўланганда 50 % чегирма берилиши тўғрисидаги қонунни имзолади
Президент жарима барвақт тўланганда 50 % чегирма берилиши тўғрисидаги қонунни имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
2023-04-19T10:43+0500
2023-04-19T10:43+0500
2023-04-19T10:43+0500
жамият
ўзбекистон
жарима
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_42894f4ddf1101ad677df78d82814088.jpg
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистонда маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади. Бу ҳақда президент имзолаган ЎРҚ–830-сонли қонунда назарда тутилган.Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритилди.Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартиришҲуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.Маълумот учун, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маълумотлар базаси 24 соат ичида янгиланади. Тўланмаган жарима республикадан чиқишга чекловга олиб келади. Шунингдек, шахсий мулкингизга жарима солиниши ва маъмурий иш қўзғатилиши мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_256:0:2987:2048_1920x0_80_0_0_8ccae79d654fe0005f55fb9d132fbcf0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
ўзбекистон жарима чегирма 50 фоиз тўлаш тартиб
ўзбекистон жарима чегирма 50 фоиз тўлаш тартиб
Президент жарима барвақт тўланганда 50 % чегирма берилиши тўғрисидаги қонунни имзолади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритилди. Унда жарима учун бериладиган чегирмани қўллаш тартиби белгилаб қўйилди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистонда маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади. Бу ҳақда президент имзолаган ЎРҚ–830-сонли қонунда
назарда тутилган. Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритилди.
Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартириш
Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
Кодекснинг 131, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш);
жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.
Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.
Маълумот учун, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маълумотлар базаси 24 соат ичида янгиланади. Тўланмаган жарима республикадан чиқишга чекловга олиб келади. Шунингдек, шахсий мулкингизга жарима солиниши ва маъмурий иш қўзғатилиши мумкин.