Лазизжон Мулложонов победил колумбийца Марло Хартадо в первом бою ЧМ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023
Тошкентда 30 апрель - 14 май кунлари илк бор Бокс бўйича эркаклар орасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади.

ЖЧнинг Ўзбекистонда бўлиб ўтиши маъсулиятни икки баравар оширади — Жалолов

© ИнстаграмБаходир Жалолов
Баходир Жалолов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2023
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистоннинг энг истиқболли ёш боксчилари ким, жаҳон чемпионатига ким энг яхши формада етиб келган - Баҳодир Жалолов билан суҳбат.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Бокс бўйича жаҳон чемпионати олдидан Sputnik мухбири оғир вазнда Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов билан суҳбатлашди.
— Жаҳон чемпионатининг Ўзбекистонда бўлиб ўтаётгани сизнинг иштирокингизни оснлаштирадими ёки аксинча?
— Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлиши бизга икки баравар масъулият юклайди. Ўзимизнинг мухлислар ва яқинлар олдида ҳаяжон яна ҳам кучаяди. Ўз уйингизда мусобақага чиқиш яхши, лекин ўзига яраша юки оғир, буни тан оламан.
— Сизнингча, ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатига қандай формада етиб келишди?
— Терма жамоамиздаги ҳамма йигитлар яхши формада, -51 кг да Ҳасанбой Дўсматов, -71 кгда Саиджамшид Жафаровни имкониятлари анча кенг. Ҳар битта вазн тоифасида кучли боксчиларимиз бор, бутун дунёдан ҳам энг кучлилар келяпти.
Ёш боксчилар орасида энг истиқболли фамилиялар ким деб ўйлайсиз?
— Ёш боксчилардан Абдумалик Халаков, Саиджамшид Жафаров, Руслан Абдуллаев, Лазизбек Муллажонов, Жавоҳир Умматалиевни истиқболли, ўз услубига эга чиқаётган спортчилардан деб биламан.
Маълумот учун, Тошкентда 1-14 май кунлари бўлиб ўтадиган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистондан 13 нафар боксчи иштирок этади. Баҳодир Жалолов +92 кг вазн тоифасида рингга кўтарилади. Жалолов — 2 карра жаҳон чемпиони (2015, 2019), 4 карра Осиё чемпиони, Жаҳон кубоги соҳиби (2015), Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, дунёнинг ТОП-45 рейтингига оғир вазнли боксёрлар қаторига кирган спортчи.
Молодежная сборная Узбекистана по боксу  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2023
Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023
Бокс бўйича ЖЧда Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0