Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Володин Киев режими томонидан уюштирилган терактларнинг мақсадини айтди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишПредседатель Государственной Думы РФ Вячеслав Володин на пленарном заседании Государственной Думы РФ.
Председатель Государственной Думы РФ Вячеслав Володин на пленарном заседании Государственной Думы РФ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2023
Oбуна бўлиш
Володин Россия Федерацияси Федераль хавфсизлик хизмати кўплаб суиқасдларнинг олдини олишга муваффақ бўлганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Киев режими томонидан уюштирилган терактлардан мақсад ҳақиқатни айтганларни қўрқитиш ва йўқ қилишдир, дейди Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин.
“Қонли Киев режими томонидан терактлар уюштирилган: ҳарбий мухбир Владлен Татарский, сиёсатшунос Дарья Дугинанинг ўлдирилиши, Захар Прилепиннинг ҳаётига суиқасд... Бу терактлар ҳақиқатни айтганларни қўрқитиш ва йўқ қилишга қаратилган эди”, - деб ёзади Володин.
Володиннинг таъкидлашича, Киев режими нафақат жанг майдонида, балки мафкуравий жабҳада ҳам Россияга қарши курашда Вашингтоннинг қуролига айланди.
“Россиянинг кучи жамиятни бирлаштиришда”, - деди Володин.
Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон ва Брюссель “Россияни севадиган, тарихни, миллий қадриятларни ҳимоя қиладиган” жамоатчилик фикри етакчилари билан курашиш учун ҳамма нарса қилмоқда.
Шунингдек, у Россия Федерацияси Федераль хавфсизлик хизмати кўплаб суиқасдларнинг олдини олишга муваффақ бўлганини таъкидлади.
“Бугун Украинада Киев террорчи режимини қораловчи овозлар тобора кўпроқ эшитилмоқда. Зеленский ва унинг тарафдорлари бунга ҳар томонлама қарши курашмоқда”, - деди Володин.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча россиялик ёзувчи Захар Прилепиннинг автомобили Нижний Новгородда портлатилган эди.
Янгиликлар лентаси
0