МДҲ раҳбарларининг Москвада йиғилиши муҳим, ота-боболаримиз бирга ғалаба қозонган — Путин

© POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин и председатель правительства М. Мишустин на параде Победы в Москве
Президент РФ В. Путин и председатель правительства М. Мишустин на параде Победы в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2023
Oбуна бўлиш
Парадда сўзга чиққан Владимир Путин МДҲ давлатлари раҳбарларининг парад учун Москвага келиши муҳимлигини таъкидлаб "Биз буни доим эслаймиз", деди.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Бугун МДҲ раҳбарларининг Москвада йиғилиши муҳим, ота-боболаримиз бирга курашган ва бирга ғалаба қозонган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Кремлда ўтаётган Ғалаба парадида маълум қилди.
Парадда сўзга чиққан Владимир Путин МДҲ давлатлари раҳбарларининг парад учун Москвага келиши муҳимлигини таъкидлаб "Биз буни доим эслаймиз", деди.
"Бугун МДҲ давлатлари раҳбарларининг Москвада йиғилиши муҳим, мен бунда аждодларимизнинг жасоратига миннатдорлик муносабатини кўраман", деди Путин.
У ўз сўзида шунингдек, Россия тинч келажакни кўришни хоҳлаши ва ҳар қандай устунлик мафкураси қабул қилиниши мумкин эмаслигини қайд этди.
"Ғарб элитаси фашистларнинг дунё ҳукмронлиги ҳақидаги даъволари нимага олиб келганини унутиб қўйишди. Россияга қарши уруш бошланди, лекин биз терроризмни енгганмиз, бунинг ҳам уддасидан чиқамиз. Киев давлат тўнтаришининг асирига ва Ғарб қўлидаги савдо воситасига айланди", дея қўшимча қилди президент.
Янгиликлар лентаси
0