Корхоналарга қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади

© Pixabay.com/ dimitrisvetsikas1969Панель солнечных батарей
Панель солнечных батарей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2023
Oбуна бўлиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги аҳоли ва тадбиркорларга берилган “яшил" кредитлар фоизларининг бир қисмини қоплаш тизимини жорий этади.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонда “Қуёшли хонадон” дастури қамрови оширилади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда энергия таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати юзасидан ўтказилган йиғилишда янги вазифаларни белгилаб берди.
Мамлакатда аҳоли томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 1 киловатти учун 1 минг сўмдан тўланиши эълон қилинган. Улар "Қуёшли хонадон" тизимига уланиб, тегишли тўловларни олишлари мумкин.
Президент бу дастур қамровини ошириш ва янада кенг жорий қилиш бўйича янги вазифаларни белгилаб берди.
Жумладан:
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан савдо ва сервис корхоналарига қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади;
халқаро молия ташкилотларидан 100 миллион доллар жалб қилиниб, сўмда, мақбул шартларда аҳоли ва кичик тадбиркорлар учун “яшил” кредит маҳсулотлари яратилади. Аҳолига ажратилган кредит фоизларининг бир қисмини компенсация қилиш учун 100 миллиард сўм ажратилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига аҳоли ва тадбиркорларга берилган “яшил" кредитлар фоизларининг бир қисмини қоплаш тизимини жорий қилиш топширилди.
Шунингдек, "яшил энергия” сертификатлари тизими жорий қилинади. 1 июлдан бошлаб гидроэлектр станцияларига “яшил” сертификат берилади. Ушбу тизим 1 октябрдан бошлаб барча қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун жорий қилинади.
Янгиликлар лентаси
0