Ўзбекистон оғир атлетикачилари Жанубий Кореяда 13 та медалга сазовор бўлди

© НОКВ Южной Корее завершился очередной чемпионат Азии по тяжёлой атлетике
В Южной Корее завершился очередной чемпионат Азии по тяжёлой атлетике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада 2 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза, жами 13 та медалга сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Жанубий Кореяда оғир атлетика бўйича навбатдаги Осиё чемпионати якунланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақанинг сўнгги дастурида эркаклар ўртасида +109 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Даст кўтариш машқида Рустам Жангабаев 196 кг билан бронза медалини қўлга киритди. Силтаб кўтариш дастурида эса Акбар Жўраев 242 кг билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Икки кураш якунида ҳар икки атлет 437 кг натижа қайд этди. Уринишлар бўйича устунлик қорақалпоғистонлик спортчида бўлгани учун Рустам Жангабаев кумуш, Акбар Жўраев эса бронза медалига сазовор бўлди.
Эркаклар, +109 кг:
1. Гор Минасян (Баҳрайн) – 464 (217+247) кг;
2. Рустам Жангабаев (Ўзбекистон) – 437 (196+241);
3. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 437 (195+242).
Шу тариқа, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада 2 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза, жами 13 та медалга сазовор бўлди.
Янгиликлар лентаси
0