Мирзиёев Ўзбекистондаги қайси идоралар ваколати маҳалла даражасига тушишини маълум қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги Жангоҳ маҳалласида бўлди ва мутасаддиларга аҳоли ишончини қозониш юзасидан кўрсатмалар берди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистонда молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатлари маҳалла даражасига туширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги Жангоҳ маҳалласида бўлди. Давлат раҳбари маҳалла раиси ва вакиллари билан суҳбатлашди.
Маҳалла айвонида одамлар билан самимий суҳбат бўлди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2023
Шавкат Мирзиёев

“Халқимизнинг ўзи – адолатли ҳакам. Бугун юртимиздаги ҳар бир инсон ижобий ўзгаришларни сезяпти. Энди бу ишларни давом эттириб, молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига туширамиз. Бу – инсонларнинг оғирини енгил қиладиган, уларга сифатли хизмат кўрсатадиган халқчил тизим бўлади, – деди президент.

Мутасаддилар билан суҳбатда коммунал тармоқларни янгилаб бориш, аҳоли ишончини қозониб, тўловлар барқарорлигини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2023
Шавкат Мирзиёев
Давлат раҳбари “Янги Жангоҳ” бошқарув сервис компанияси фаолияти билан ҳам танишди. У маҳалладаги 52 та кўп қаватли уйга хизмат кўрсатади. 24 нафар мутахассис ва махсус техникалар доим шай ҳолатда. Ҳисоб-китобларда биллинг тизими йўлга қўйилган. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Менинг уйим” мобиль иловаси жорий этилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2023
Шавкат Мирзиёев
Президент шу маҳалла яқинида, Абдулла Қодирий кўчасидаги хиёбонда барпо этилган истироҳат йўлагини ҳам кўздан кечирди. Бу маскан аҳоли ва хорижлик туристлар учун яна бир диққатга сазовор жойга айланиши таъкидланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2023
Шавкат Мирзиёев
Жангоҳ маҳалласида 6 минг 700 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Ўндан ортиқ маиший хизмат ва юздан зиёд савдо дўконларида маҳалла ёшлари ҳам ишламоқда. Аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун ҳам шароитлар яратилган.
Янгиликлар лентаси
0