Шавкат Мирзиёев Хитойда Эмомали Раҳмон билан қандай масалани муҳокама қилди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаЛидеры Узбекистана и Таджикистана обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки
Лидеры Узбекистана и Таджикистана обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан учрашиб, иккита долзарб масалани муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Хитойда Эмомали Раҳмон билан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласини кўриб чиқди.
Шавкат Мирзиёев Сиань шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой саммити доирасида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЛидеры Узбекистана и Таджикистана обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки
Лидеры Узбекистана и Таджикистана обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2023
Лидеры Узбекистана и Таджикистана обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки
Кўриб чиқилган долзарб масалалар:
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш;
стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини кенгайтириш.
Етакчилар иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 12 май куни Тошкент шаҳрида ўтган навбатдаги йиғилишининг самарали якунларини юксак баҳолашди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини, шу жумладан энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт-коммуникация ва бошқа тармоқларда илгари суриш бўйича қабул қилинган қарорларни амалда бажариш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқишди.
Янгиликлар лентаси
0