Кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ишлари бошланди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСолнечные панели
Солнечные панели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Oбуна бўлиш
Республика ҳудудлари бўйлаб ижтимоий соҳа объектларида қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. “Яшил Энергия” МЧЖ томонидан республика ҳудудлари бўйлаб ижтимоий ва давлат объектлари ҳамда бошқа ташкилотлар эҳтиёжлари учун кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги тиббиёт муассасасида 50 кВт, Оққўрғон туманидаги Президент мактабида 20 кВт, Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги тиббиёт муассасасида 100 кВт, Андижон шаҳридаги 2 та тиббиёт муассасасида 200 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилмоқда.
Шунингдек, республика ҳудудлари бўйлаб бу каби бошқа ижтимоий соҳа объектларида қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ “Яшил Энергия” МЧЖ ташкил этилган. Компания давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа ва давлат объектлари эҳтиёжлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатади ва эксплуатация қилиш ишларини амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0