Тошкент вилоятида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган фуқаро жаримага тортилди

© GUILLERMO LEGARIA / AFPВывоз мусора
Вывоз мусора - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2023
Oбуна бўлиш
Ноқонуний тарзда чиқинди ташлаган фуқаро 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Тошкент вилоятида фуқаро белгиланмаган жойга ноқонуний тарзда чиқиндини ташлагани учун 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди, дея хабар берди Табиат ресурслари вазирлиги.
Маълум бўлишича, 29 май куни вилоятнинг Янгийўл шаҳри, Янгибоғ МФЙ худудида давлат рақами “10 C 335 BA” бўлган “Дамас” русумли автотранспортни бошқариб келаётган фуқаро белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган. Мазкур жараён Табиат ресурслари вазирлиги томонидан ўрнатилган махсус кузатув камералари орқали аниқланган.
© Министерство природных ресурсов Республики УзбекистанГражданин собрал свой оставленный мусор и был оштрафован
Гражданин собрал свой оставленный мусор и был оштрафован
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2023
Хабарда айтилишича, хуқуқбузар ташланган чиқиндини ўзи тозалади. Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда вазирлик томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ноқонуний чиқинди ташланадиган худудларда 25 та замонавий махсус камералар ўрнатилган. Улар диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан онлайн режимда кузатилмоқда.
Шунингдек, айни пайтда яна қўшимча 200 га яқин кузатув камераларини ўрнатиш режалаштирилган. Келгусида эса бу каби камералар бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилади.
Янгиликлар лентаси
0