Пойтахтнинг икки туманида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади

© www.pexels.comЛампа накаливания
Лампа накаливания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2023
Oбуна бўлиш
Соат 18:00 га қадар Бектемир, Чилонзор туманларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Бугун, 5 июнь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир, Чилонзор туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 18:00 га қадар ўчирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:
Бектемир тумани Ийкота МФЙнинг Ораста, Фазилат, Муборак, Зартупроқ кўчалари;
Чилонзор тумани Боғистон, Лутфий кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинча ўчирилди.
Янгиликлар лентаси
0