Шавкат Мирзиёев Италияга боради

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев. Архивное фото
Шавкат Мирзиёев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2023
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Италия президенти Сержо Маттаррелла ва Бош вазири Жоржа Мелони билан музокаралар ўтказади.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Италия республикаси президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7-9 июнь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Олий даражадаги учрашувлар Рим шаҳрида бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев Италия президенти Сержо Маттаррелла ва Бош вазири Жоржа Мелони билан музокаралар ўтказади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчиси бош қароргоҳи Италия пойтахтида жойлашган Бирлашган Миллатлар Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй билан учрашув ўтказади. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Ташрифнинг ишбилармонлик дастури Милан шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон президенти Ломбардия провинцияси губернаторини қабул қилади. Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.
Янгиликлар лентаси
0